UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  0 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  1 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  9 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлар  13 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  7 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  12 16:14910 та гол урган Роналду: "1000 та гол уриш ҳақида ўйлаётганим йўқ"  15 15:35Рубен Аморим "Олд Траффорд"да МЮга қарши майдонга тушганини биласизми?  1 15:00Аббос Файзуллаев 5-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 14:34Аморим ёшлардан таркиб топган МЮ ҳақида: "Бизга вақт керак дейишни хоҳламайман, улар тайёр"  3 13:59Сурия Россияга қарши баҳсда 7 нафар асосий таркиб футболчисидан фойдаланмайди  2 13:26Мухлислар сабаб Косово терма жамоаси ўйинни тугатмай, майдонни тарк этди  24 12:35"Насаф" собиқ футболчиси Ўзбекистонга қайтмоқда  4 12:26Дэвис "Реал" олдига шарт қўйди  8

ФИФА аргентиналик мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлган мунозарали қарор қабул қилди Янгиликлар

ФИФА аргентиналик мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлган мунозарали қарор қабул қилди

Ушбу қарор аргентиналик мухлисларнинг ғазабини қўзғатди. Рамзларнинг устидан плакат қопланган, ҳатто ороллар тасвири акс этган бош кийим кийганлиги сабабли фахрий кишининг стадионга кириши тақиқланган.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида ороллар шарафига номланган "Мендоза" стадионида ўрнатилган давлат байроғи Фолкленд ороллари (испанчада Мальвин ороллари) рамзини беркитишни талаб қилди. Бу эса ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

"Малвинас", "Антартида" ва "Атлетико Сур" котиби Гилермо Кармона халқаро ташкилотнинг ушбу қарорини танқид қилди. Шунингдек, у Мендоза ҳукумати бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги билан маслаҳатлашмагани ва ФИФА билан музокараларда қониқарли тушунтириш берилмаганини таъкидлади.

Бир пайтлар урушда қатнашган Эктор Наведа исмли фахрий томошабин ўзи учун одатий бўлган Фолкленд ороллари тасвири туширилган бош кийимда келгани сабабли сешанба куни "Мендоза" стадионида бўлиб ўтган АҚШ ва Фижи учрашувига киритилмади. 

"Ўз провинциямда бундай воқеага дуч келаман деб сира ўйламагандим. Стадионга борганимда, икки ФИФА хавфсизлик ходими мени кирита олмаслигини айтишди. "Нега?" деб сўрасам, Фолкленд тасвири туширилган бош кийим кийганимни айтишди ва уни ечишни сўради. Мен эса бош кийимни ечмаслигимни, ортга ҳам қайтмаслигимни айтдим. Чунки мен ҳеч қанақа провокация қилгани келганим йўқ. Айбим Фолкленд фахрийси бўлганиммидики, полиция мени олиб чиқиб кетишди. Мен ўзим учун хафа бўлганим йўқ, балки биринчи марта набирам билан ўйинга келгандим", деди фахрий ишқибоз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика