FIFA 23 муқовасида 2 футболчи бўлади

Eldor Akmurzayev
19 июл 2022
Ўйиннинг янги версияси 2022 йил 30 сентябрьда чиқиши кутилмоқда.

FIFA 23 муқовасида “Челси” аёллар жамоаси форварди Саманта Керр ҳамда ПСЖ етакчиларидан бири Килиан Мбаппе бўлади. Мбаппе қаторасига 3-йилдан бери симулятор юзига айланмоқда.

Керр эса ФИФА тарихида илк бор муқовадан жой олган биринчи аёл футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, ўйин номи 2024 йилдан бошлаб EA Sports FC'га ўзгаради.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: EA Sports