UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  0 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  3 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  1 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  3 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  4 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2

Февзи Давлетов: "Ўзимизга бўлган ишонч қайтди, энди эса натижаларни яхшилашимиз керак" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Ўзимизга бўлган ишонч қайтди, энди эса натижаларни яхшилашимиз керак"

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Сурхон" - ОКМК (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Меҳмондаги қийин учрашувдан кейин қайтиш осон бўлмади. Биринчи бўлимда ўйинимизда муаммолар бор эди, тўпни ўзимизда ушлаб қола олмадик ва кўп хатоларга йўл қўйдик. Танаффусда ўзгаришларга қўл урдик ва ўйин тизгиси ўзгарди дея оламан. Тезроқ гол уришимиз керак эди ва иккинчи бўлимда гол ҳисобни очдик. Учрашувда йирикроқ ҳисоб қайд этишимиз ҳам мумкин эди, аммо яратган вазиятларимизни кўпини голга айлантира олмадик.

- "Сурхон" жамоасига ўз ўйини ва ҳолатини яхшилаб бормоқда. Ўтган турдаги учрашувда жамоангиз сўнги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарганди. "Навбаҳор"га қарши ўйиндаги аламли натижа, футболчиларингизга қандай таъсир ўтказди? Салбийми ёки ижобий? 

- Наманганда яхши ўйин ўтказдик. Йигитлар натижани яхшилаш кераклигини тушуниб етишганди. Сафар ўйини бўлишига қарамасдан жуда кўп мухлисларимиз бизни қўллаб қувватлаш учун ташриф буюришган эди ва мухлислар ҳурмати биз яхши ўйин намойиш этишимиз керак эди. "Навбаҳор"га қарши учрашув ўзимизга бўлган ишончни оширди. Натижаларимиз ҳам секин асталик билан яхшиланиб бормоқда. Ўтган турда дуранг ва бугунги баҳсдаги ғалаба. Олимпия терма жамоасига жалб этилган Улуғбек Ҳошимовнинг ўрни ҳам анча билинмоқда. У бугун бизга катта ёрдам бериши мумкин эди.

- Бугунги ғалаба жамоангиз учун жуда зарур эди. Ўйин давомида жамоангиз кўпгина хавфли вазиятлар яратди, аммо вазиятларни голга айлантириш масаласи бўйича жамоангизда муаммолар бор?

- Бугунги учрашувда фақат бизга фақат ғалаба керак эди. Жамоа ўз кучига ишонмоқда. Буёғига натижаларни яхшилашимиз керак.

- Ўтган мавсум чемпионатимизда энг яхши дарвозабонлардан бири бўлган Артем Потапов бугун қайдномада йўқ эди. Потапов ва Нимели каби легионер футболчиларнинг ҳаттоки қайдномадан ўрин олмаётганига сабаб нима?

- Нимелининг жароҳати бор ва у ҳали тикланишга улгурмади. Потапов руҳий томонлама ўйнашга тайёр эмас.


 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика