UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Феруз Фаҳриддинов: “Характер эвазига ғалаба қозондик” Янгиликлар

Феруз Фаҳриддинов: “Характер эвазига ғалаба қозондик”

Айни кунларда Тошкент шаҳрида футзал бўйича Олий лиганинг 2-тур баҳслари давом этмоқда.

Бугун “Пахтакор” ўзининг навбатдаги учрашувини “Бунёдкор”га қарши ўтказди. Қизиқарли кечган баҳсда “шерлар” 6:3 ҳисобида ғалаба қозониб, очколарини сонини 13 тага етказиб олишди. Тошкент дербисидан кейин “шерлар” етакчиси Феруз Фаҳриддинов билан суҳбатлашдик. Фаҳриддинов “Бунёдкор” дарвозасига икки маротаба тўп йўллашга муваффақ бўлди. 

- “Бунёдкор”га қарши ўйин ҳақида

- Рақибимиз жуда тажрибали рақиб ҳисобланади. Ўйин жуда қийин бўлди. Биринчи бўлимда кўп хатоларга йўл қўйдик. Ўз даражамизда ўйнай олмадик. Танаффусдан кейин кўпроқ ҳужум ташкил этишга катта эътибор қаратдик. Вазиятларимиздан эса муҳим голларни урган ҳолда ғалабага эришдик. Йигитлар характери туфайли ғалаба қозондик. 

- Ортда қолган иккита ўйин борасида

- “Нефтчи” ва “Бунёдкор”га қарши ҳар икки баҳс биз учун осон кечмади. Фарғоналикларга қарши баҳсда анча қийналдик. Чунки иккинчи турнинг биринчи ўйини бўлгани туфайли ўз даражамизда ўйнай олмадик. Хатолар кўп бўлди. Хайриятки, иккисида ҳам муҳим ғалабаларга эришган ҳолда очколаримиз сонини кўпайтириб олдик. 

- Мақсадлари тўғрисида

- Тўғриси, мен "мана шунча гол ураман" деб ўз олдимга мақсад қўймаганман. Асосийси, жамоамиз ғалаба қозониши муҳим аҳамиятга эга. Қайси бир футболчи гол уришидан қатъий назар “Пахтакор” вазифасини бажарса, хурсанд бўламан.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика