Фернандо Йерро Сегунда клубларидан бирини бошқаради

Aslanov Jasurbek
8 июн 2016
"Реал" собиқ футболчиси Фернандо Йерро келаси мавсумдан бошлаб Испания иккинчи лигасининг "Овьедо" жамоасини бошқаради.


Мураббий клуб билан 2 йиллик шартнома имзолайди. У ушбу лавозим учун курашда Бернд Шустер ва Хоакин Капарросларни ортда қолдирди.

Яқин орада унинг расман бош мураббий бўлганлиги ҳақида хабар эълон қилинади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca