Фернандиньо эркин агент мақомида Бразилия клубига ўтади

Alisher
21 май 2022
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фернандиньо мавсум сўнггида клубни тарк этади.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 37 ёшли бразилиялик жамоани эркин агент мақомида тарк этади.

"Атлетико Паранаэнсе" таянч ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолашга яқин.

Фернандиньо жорий мавсум "Манчестер Сити" таркибида 32та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano