UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00АПЛ. 80 дақиқа бир киши кўп бўлиб ўйнаган МЮ мағлубиятга учради  13 02:45"Эвертон" футболчиси жамоадошига шапалоқ туширгани учун четлатилди  9 00:40"Манчестер Юнайтед" - "Эвертон". Асосий таркиблар маълум  24 00:15Туркия Суперлигаси. Шомуродов лига тўпурарига айланган баҳсда "Башакшеҳир" 101 дақиқадаги гол эвазига мағлуб бўлди  14 23:32Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" ютқазди, "Шабаб Ал Аҳли" Қатар жамоасини таслим қилди  0 23:00Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Қийин кунларни бошдан кечиряпмиз"  29 22:49Элит ОЧЛ. "Трактор" бош мураббийи Драган Скочич: "Агар иккинчи голни урганимизда янада хотиржам бўлардик"  0 22:41Рунининг Салоҳ ҳақида фикри: "У ҳимояда ёрдам бермайди – "Ливерпуль" захирасида ўтирган янги ўйинчилар буни кўриб қандай хулоса чиқаради?"  1 22:23ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистондан кимлар қатнашади?  7 21:42Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...  44 21:18"Истанбул Башакшеҳир" - "Трабзонспор". Таркиблар эълон қилинди  38 21:02Икром Алибоев — Чемпионлик, қизил карточка ва Германиядан таклиф ҳақида  1 20:52Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар  33 20:35Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди  161 19:58Гвардиола Родрининг аҳволи ҳақида ахборот берди  0

Фердинанд МЮга Кейнни сотиб олишни маслаҳат бермоқда Янгиликлар

Фердинанд МЮга Кейнни сотиб олишни маслаҳат бермоқда

Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанднинг фикрича, "қизил иблислар" "Тоттенхэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейнни сотиб олиши керак.

"Манчестер Юнайтед", Кейнга таклиф билан чиқ. "Тоттенхэм" мухлисларидан узр сўрайман, аммо клубингиз ҳеч нарса ютмайди. Ҳарри бу жамоада совринсиз қолиб кетади. Ҳа, сиз унинг учун йирик миқдорда пул тўлашингиз керак бўлади, аммо бунинг эвазига МЮ доимий равишда гол урадиган футболчини олади. Кейн "Юнайтед" учун жуда фойдали бўларди", – деди Фердинанд.

Кейн "Тоттенхэм"да 2011 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. Унинг "шпорлар" билан амалдаги келишуви 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

29 ёшли англиялик футболчи жорий мавсум Лондон клуби таркибида барча турнирлар доирасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали уни 90 миллион еврога баҳолаяпти.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика