"Фенербахче" Азмунни 2-3 млн еврога харид қилмоқчи

Alisher
15 ноя 2021
Форвард Сердар Азмун "Зенит"дан кетиши мумкин.

Унинг шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Истанбул клуби раҳбарияти яқин вақтларда Питер жамоаси билан ўйинчининг трансферини муҳокама қилишни ва Азмуннинг ёзда эркин агент бўлишини кутмаслик қарорини муҳокама қилмоқчи.

Эҳтимолий трансфер нархи 2-3 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ҳужумчи жорий мавсум Россия чемпионати доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Takvim