

Форвард Жоау Феликснинг Португалия терма жамоасида олган жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у "Севилья"га қарши ўйингача тикланиши керак.
Марказий ҳимоячи Хосе Мария Хименес эса умумий гуруҳда шуғулланди ва у асосий таркибда майдонга тушиши мумкин.
Фақатгина Янник Феррейра-Карраско жароҳатланган сифатида қолмоқда, аммо у яқин ўйинни барибир дисквалификация сабаб ўтказиб юборади.



