Федерико Кьеза МЮга ўтишдан бош тортди

Sherzod Nurmatov
21 сен 2020
"Фиорентина" футболчиси Италиядан кетмоқчи эмас.

La Gazzetta dello Sport маълумотларига кўра, италиялик форвард ўз мамлакати ташқарисида тўп тепмоқчи эмас ва фақат "Ювентус", "Интер", "Наполи" ёки "Рома"да ўйнаш истагида.

Кьеза бу орқали Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчинининг диққат-марказида бўлишни режалаштирган, чунки олдинда кейинги йили бўлиб ўтадиган Евро-2020 кутиб турибди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport