"FC 24" ҳафта рамзий термасини эълон қилди, ундан ўзбекистонлик футболчи ўрин олди
23 ноя 2023 19:57
Янгиликлар
"FC 24" ҳафта рамзий термасини эълон қилди, ундан ўзбекистонлик футболчи ўрин олди
"FC 24" томонидан ҳафта жамоаси эълон қилинди.
Унга кўра, ҳафта давомида энг яхши рейтингни "Барселона"нинг аёллар жамоаси футболчиси Айтана Бонмати ва "Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳ олди - 91.
Рейтингнинг навбатдаги қаторида 87 кўрсаткич билан Николо Барелла ("Интер"), Рональд Араухо ("Барселона") ва Кингсли Коман ("Бавария") ҳам қайд этилган.
Шунингдек, ҳафта давомида ўзини кўрсатган футболчилар рўйхатида Ўзбекистон термаси футболчиси Отабек Шукуров ҳам бор. У ўтган ҳафтадаги ўйини орқали 83 рейтингга лойиқлигини кўрсатган.
Фикрлар