

2024 йилнинг қишида 20 ёшли ўзбекистонлик футболчига кўплаб жамоалардан қизиқиш бўлгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

"Аббос нафақат Осиё Кубогида, балки ЦСКАда ҳам яхши ўйнади. У сифатли, техникаси зўр футболчи ва интеллекти юқори. Умуман олганда, кўплаб фазилатлар мавжуд. ЦСКА ҳамма ҳам ўйнаб кетолмайди, айниқса, дарҳол. Мослашиш учун вақт керак. Файзуллаев эса дарҳол ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди.
Кўрамиз, у бундан кейин қандай ишлайди. Ҳозир еврокубоклар йўқлиги ачинарли. Агар улар бўлганида Файзуллаев ўзини янада яққол кўрсатган бўларди. Бироқ ҳозир ҳам уни кузатишади, чунки у Осиё Кубогида яхши ўйнади. Ўзбекистон финалга чиқа олмаган бўлса-да, у барибир ажралиб турди ва гол урди. Менимча, у ҳали тажриба учун ЦСКАда қолиши ва кейинги мавсумда ҳам шу ерда ўйнаши керак", – деди Тарханов.
Файзуллаев 2023 йилнинг августида "Пахтакор"дан ЦСКАга ўтганди. Футболчи армиячилар сафида 18 та учрашувда 2 та гол урди ва 9 та голли пас узатди.



