

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур беллашувда “армиячилар”нинг ўзбекистонлик вингери Аббосбек Файзуллаевда жиддий жароҳат олиш хавфи мавжуд эди, бироқ ҳаммаси яхши якунланган.
“Аббос нохуш шикастга йўлиқди. Аммо Москвага қайтгач, у МРТдан ўтди, муолажа давомида унинг соғлиғида жиддий муаммолар аниқламади. Ярим ҳимоячи ЦСКА ПФК тиббий штабидан тикланиш учун керакли тавсияларни олди", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоасининг декабрь ойидаги йиғинига чақирилганди.



