

Жумладан, мусобақанинг барча учрашувларни кўтаринки кайфиятда ўтказган Оққўрғон ва Юқоричирчиқ тумани жамоалари ҳал қилувчи финалда ўзаро тўқнаш келишди. Унда Юқоричирчиқ тумани вакиллари 2:1 ҳисобида зафар қучиб, бош совринни қўлга киритишди.
Учинчи ўрин учун кечган қарама-қаршиликда янгийўллик фахрийлар Чиноз жамоасини 6:5 ҳисобида доғда қолдиришди.
Қайд этиш керак, эртага ўсмирлар ўртасидаги "Пахтакор-79" хотира турнири ҳам ўз ниҳоясига етади.



