

"Дзюба – жуда хавфли ўйинчи. У бўйдор ва бақувват, шунингдек, жарима майдончаси ичида яхши ўйнайди.
"Зенит" таркибида яна бир қатор хавфли футболчилар бор. Ярим ҳимоячилар жуда тезкор ва бўш ҳудудларга очилишни яхши кўришади.
Биз бор кучимизни сарфлашимиз керак. Ақлли прессинг, тўп назорати ва ҳужумларни усталик билан якунлаш лозим. Шунингдек, зарур паллада таваккал қила олиш ҳам фойдадан холи бўлмайди", – деди Фавр.



