Фарруҳ Сайфиев: "Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз, "Локомотив"га омад"

Aziz Tukhtamuradov
16 мар 2019
"Пахтакор" футболчиси Фарруҳ Сайфиев "Локомотив" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) ўз фикрларини билдирди.

- Дерби ҳар доим қизиқарли бўлиб келган. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман. Муҳим ғалабани қўлга киритдик. Асосий мақсадимиз - чемпионлик.  "Локомотив"га кейинги ўйинларда омад тилайман. 


- Ушбу ғалаба чемпионлик сари ташланган муҳим қадамлардан бирими?

- Бундай ҳисобламайман. Чемпионат энди бошланди. Бу бор-йўғи биринчи ўйин. Мусобақа ҳали узоқ давом этади. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз.


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia