UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59"Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги рақиблари аниқланмоқда  1 13:30Мак Аллистер Англия чемпионлигини қўлга киритиш Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдан кўра қийинроқ эканини айтди  1 13:02ПФЛ техникаси водийнинг 4 та шаҳрида синовдан муваффақиятли ўтди  0 12:34"Андижон" ОЧЛ 2да "Арқадағ", Қатар ва Баҳрайн клублари билан бир гуруҳдан жой олди  22 11:57"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади  1 11:29"Сўғдиёна" меҳмондаги ғалабасиз сериясига барҳам берадими?  0 10:53Роберто Манчини Россия клубида иш бошлаши мумкин  3 10:24Жароҳати сабаб янги мавсум стартини ўтказиб юборадиган футболчилардан иборат рамзий жамоа  3 09:55Превью. Бугун "Сўғдиёна" Тошкентда "шерлар" меҳмони бўлади  4 09:26"Андижон" футболчилари ОЧЛ 2 қуръасидан олдин ўз фикрларини билдиришди  8 08:57"Манчестер Сити" футболчисини 70 миллион еврога сотмади  4 08:28Александер Исак "Ньюкасл"га бойкот эълон қилди  11 07:59Бугун "Насаф" ва "Андижон" халқаро майдондаги рақибларини билиб олишади  16 07:30Суперлига. Бугун 19-турга старт берилади  5 01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  3

Фарҳод Нишонов: "Футболчиларим Мессининг олдида "Мессини ёқиб олишди" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Футболчиларим Мессининг олдида "Мессини ёқиб олишди"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов Аргентинага қарши илк ўйин ҳақида гапирди.

"Бу сафар ўйинимиз олдидан бироз тактик ўзгаришларга қўл урдик. Бугунги ўйинда юқори прессинг қўлламоқчи эдик ва бу амалга ошди деб айта оламан. Бутун ўйин давомида рақиб майдонида босим уюштирдик ва натижада тўпни олиб қўйдик ҳам. Ўйин борасида йигитларга эътирозим йўқ.

Рақиб кучли, улар прессингдан қўрқмайди. Айнан шуни қўллаш орқали ўзимизни синаб олдик. Аммо, индивидуал тарафдан хатоларга йўқ қўйдик.

Месси ўйинни кўришгани келгани салбий таъсир қилди. Йигитларимиз уни яхши кўришади, унга таъриф бериб бўлмайди, шубҳасиз энг зўр ўйинчи. Уни жуда ҳам ҳурмат қиламан, бундай ўйинчи футбол тарихида яна бўладими ёки йўқ, буниси қоронғу. Аммо, футболчилар унинг кўз олдида Мессини "ёқиб олишди" ва унга ўхшаб ўйнашга ҳаракат қилишди. Бу эса ўйинга жуда катта таъсир қилди. Шунчаки ўзимизни ўйинимизни кўрсатишимиз керак, тамом. 

Бу ердаги базани таърифлаш қийин. Бежизга улар жаҳоннинг энг яхши терма жамоаси эмас. Уларда шароит шунчаки супер даражада. Аммо, биз шу ҳолатимизда ҳам уларни ютишга кучимиз етади. Уларда миллион-миллионлик ўйинчилар бор, лекин ўртамизда катта фарқ кўрмаяпман", — деди Нишонов.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика