

"Қизиқарли ўйин бўлди. Бугунги "Тошкент дербиси"га яхши тайёргарлик кўргандик. "Дўстлик" футбол ўйнайдиган жамоа ва уларга қарши майдонга чиқиш ҳар доим ёқимли. Бугун томошабоп, чиройли футбол гувоҳига айландик", – деди Фарҳод Нишонов.
- Жамоангиз сўнгги учрашувларда пенальтилардан фойдалана олмаяпти. Бунга сабаб нима?
- Бу яхшиликка деб ўйлайман. Биз машғулотларда пенальтиларга катта урғу беряпмиз, лекин ўйинларда 11 метрлик зарбалардан фойдалана олмаяпмиз. Бу вазият терма жамоада ҳам кузатилмоқда. Муҳим ўйинларга қадар ушбу муаммони ҳал этишимизга ишонаман. Йигитлар ҳали ёш ва босим остида хатоларга йўл қўйишмоқда.



