

Бугун 2003 йилда туғилган ёшлар ўртасидаги баҳслар билан ушбу анъанавий чемпионат ўйинларининг вилоят босқичи Республикада биринчилардан бўлиб ўз ниҳоясига етди. 6 та ёш тоифасида ўтказилган биринчиликда 77 та жамоа таркибида 1529 нафар ёш футболчилар иштирок этишди. Мусобақада қуйидаги жамоалар 1- ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланма олишди.
2008 йилда – Марғилон шаҳар 1-БЎСМ
2007 йилда – Марғилон ш. 2-БЎСМ
2006 йилда – Марғилон ш. 1-БЎСМ
2005 йилда – Ўзбекистон т. БЎСМ
2004 йилда – Фарғона ш. 1-БЎСМ
2003 йилда – Қўқон ш. 2-БЎСМ
Барча ёш тоифасидаги ғолиб жамоаларга ташкилотчилар томонидан диплом, сертификат ва совғалар топширилди.





