

Мамлакатимиз ёшлари ўртасида спорт ва саломатликни тарғиб этиш, болалар футболини янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган мазкур фестивалда вилоятнинг туман ва шаҳар футбол мактабларидан 100 дан ортиқ футболчи-ёшлар иштирок этишди.
Фестивалда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Маъмур Саидқосимов, Бахтиёр Шириновлар томонидан ёш спортчиларга футбол тўплари, шунингдек спорт анжомлари тақдим этилди.










