UZ

Сўнгги янгиликлар

02:39"Манчестер Сити" Гвардиола қўл остида 500-голини урди  1 02:12"Реал" Бельгияда, "Ювентус" Германияда дуранг ўйнаяпти (Онлайн ҳисоб)  10 02:02ЕЧЛ. Плей-оффга чиққан "Аталанта" ўзига хос натижа қайд этди  2 01:20"Ал Садд" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади  9 00:57"Манчестер Сити" ва "Аталанта" клублари йирик ҳисобда ғалабаларга эришишди  9 00:26ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Ювентус" клубларининг асосий таркиблари маълум  2 00:18ЕЧЛ. "Бавария" ва "Тоттенхэм" жамоаларининг асосий таркиблари билан танишинг  7 00:10ЕЧЛ. ПСЖ ва "Реал"нинг асосий таркиблари маълум. Зидан бугун экспериментларга қўл урган  8 23:53Гаттузо: "Анчелотти доим мени қўллаб қувватлайди"  5 23:33Фергюсон "Эвертон" бошқарувида қолади  2 23:14Фати: "Гол урганимдан кейин мухлислар жим бўлиб қолишди"  3 22:47BREAKING: "Наполи"га янги бош мураббий тайинланди  13 22:25Франция терма жамоасининг асосий форварди учун "Интер" ва "Атлетико" курашади  1 22:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 21:49ЕЧЛ. "Динамо" (Загреб) - "Манчестер Сити". Асосий таркиблар маълум  18

Фарғонада "Чарм тўп-2019" футбол мусобақаси ўтказилмоқда Янгиликлар

Фарғонада "Чарм тўп-2019" футбол мусобақаси ўтказилмоқда

Теглар :  Чарм тўп
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги йиғилиш баёнига асосан мамлакатимизда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақаси ташкил этилмоқда.

Айни кунларда Фарғона вилоятида мазкур мусобақанинг шаҳар ва туман босқичлари якунланиб, вилоят босқич учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун Қиргулидаги "Нефтчи" СК майдонида мусобақа доирасида иккита учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб Фарғона шаҳри жамоаси Қува тумани жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи учрашувда Марғилон шаҳри жамоаси Ёзёвон тумани жамоасини 5:0 ҳисобида таслим этди.

"Вилоятимизда "Чарм тўп-2019" мусобақаси юқори савияда ташкил этилмоқда" - дейди мусобақа иштирокчиси Абдумалик Исмоилов.

"Мазкур мусобақа орқали кўплаб дўстлар орттирдик, футбол бўйича билим ва малакаларимизни янада оширдик. Умуман олганда бу мусобақа биз ёшларга катта тажриба мактаби бўлмоқда. Барча ташкилотчиларга жамоамиз аъзолари номидан миннатдорчилик билдираман".

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақанинг вилоят босқичи финал учрашуви 19 август санасида Фарғона давлат университети ўйингоҳида бўлиб ўтади.





Бекзод Толибов, Фарғонадан махсус

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг