

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887 сонли "Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23-27 август кунлари Фарғона шаҳрида "Мустақиллик кубоги" Республика очиқ мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 2006-2008 ҳамда 2012 йилда туғилган ёш футболчилар иштирок этдилар.
Футбол учрашувлар Фарғона шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби майдонларида ташкил этилди. Мусобақа якунида мутасадди ташкилотларлар томонидан ғолиблар диплом, кубок ва медаллар билан тақдирландилар.








Бекзод Толибов, Фарғонадан махсус



