UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  0 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  1 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  16 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1

Фарғона вилояти футбол ассоциациясида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди Янгиликлар

Фарғона вилояти футбол ассоциациясида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Фарғона шаҳридаги "Футбол маркази" мажмуасининг анжуманлар залида вилоят футбол ассоциациясининг ҳисобот йиғилиши маросими ташкил этилди.

Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Аваз Максумов, Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Муроджон Дадабоев, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев, вилоят футбол маҳорати мактаби директори Фарҳод Эргашев ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари, футбол мураббийлари ва фахрийлари иштирок этдилар.

Дастлаб маросим иштирокчиларига Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан ўтган 2020-йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг сўзга чиққан мутасаддилар Фарғонада футбол спорт турини оммавийлигини янада ошириш ва болалар футболини ривожлантириш учун ташкил этилаётган турли мусобақалар хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбирнинг якуний қисмида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Аваз Максумовга вилоят футбол ассоциациясининг ташаккурномаси ва махсус совғаси топширилди. Шунингдек, ўз ўрнида Аваз Максумов ҳам Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан вилоят футбол ассоциацияси медиа бўлимига футбол учрашувлари ва тадбирларни ёритиб бориш учун замонавий фото ва видео техникаларини тақдим этди.

Бекзод Толибов, Фарғонадан Championat.asia учун махсус.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика