

Ҳоким Қиргулидаги "Нефтчи" футбол клуби қароргоҳида бўлиб, футболчиларга машғулотлар учун қулайлик яратиш мақсадида олиб борилаётган таъмирлаш ишларини ўрганди. Қароргоҳдаги тренажор заллари, ошхона, ётоқхона, ювиниш хоналари, спорт майдонлари кўздан кечирилди.







