UZ

Сўнгги янгиликлар

14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  1 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  3 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   9 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  13 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  21 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  4 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   8

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клуби Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритди Янгиликлар

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клуби Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритди

Теглар :  ФарДУ
Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби ортда қолган 2023 йилги мавсум якунларига кўра, Фарғона вилояти Иккинчи лигасида чемпионликка эришди.

Мазкур натижа футбол клубига "Биринчи лигага ўтиш турнири" Фарғона вилояти номидан иштирок ҳуқуқини берди.

Шу йилнинг 4-12 декабрь кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган "Биринчи лигага ўтиш турнири"да университет футбол клуби мусобақанинг 3-ўрини соҳиби бўлди ва ўз тарихида илк бор Биринчи лига йўлланмасига эга чиқди.

Шу муносабат билан бугун Фарғона давлат университетинг анжуманлар залида клуб вакилларини тақдирлаш маросими ташкил этилди. Маросимда сўзга чиққан расмийлар университет футбол клубига келгусида ҳам омад ва зафарлар ёр бўлишига тилак билдирдилар. Хусусан, Фарғона давлат университети биринчи проректори Зокиржон Раҳимов "ФарДУ" клубининг Биринчи лигадаги иштирокини профессионал клубларга хос тарзда таъминлаш борасида раҳбарият томонидан барча зарурий шароитлар яратиб берилишини айтиб ўтди. Маросим давомида жамоа аъзоларига медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.

Таъкидлаш жоиз, футбол клуби асосан талаба-ёшлардан шакллантирилган. Шунингдек, жамоа таркибида Отабек Зокиров, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Риза Айвазов, Алишер Паҳрутдинов, Элёр Мамасолиев, Асилбек Ғойибжонов каби таниқли номлар ҳам бор. Шунингдек, жамоа бош мураббийи Фарғонанинг "Нефтчи" клуби афсонаси, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи" унвони соҳиби Сергей Лебедев ҳисобланади.

Бекзод Толибов, Фарғонадан Championat.asia учун махсус


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика