

Мазкур йиғилишда университет қошида ташкил этилган "ФарДУ" футбол клуби вакиллари ортда қолган мавсум давомида эришилган ютуқ ва натижалари юзасидан диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Жараёнда университет ректори, "ФарДУ" футбол клуби президенти Баҳодиржон Шермуҳаммадов томонидан Сергей Лебедев бош мураббийлигидаги жамоага янги мавсум олдидан Ўзбекистон Про-лигасида аниқ вазифа ва мақсадлар белгилаб берилди.













