UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22Ғалабасиз мавсум  5 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  11 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  0 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  5 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  2

"ФарДУ" 2025 йилги мавсум уй учрашувларини "Истиқлол" стадионида қабул қилади Янгиликлар

"ФарДУ" 2025 йилги мавсум уй учрашувларини "Истиқлол" стадионида қабул қилади

Фарғона давлат университети футбол жамоаси 2024 йилги мавсумни Биринчи лигада муносиб ўтказиб, плей-офф ўйинлари якунига кўра фахрли 3-ўринни эгаллаганди.

Айни вақтда "ФарДУ" Про лига мусобақасида иштирок этиш учун Лига томонидан белгиланган талабларни бажариш устида ишламоқда.

Шундай талаблардан бири стадион масаласи эди. Фарғона давлат университетига қарашли стадионда ҳозирга қадар қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, эндиликда университет икки асосий масала — майдон чими ҳамда уни ёритиш масаласи устида ишламоқда. Бироқ бу ишни амалга ошириш вақт талаб этишидан келиб чиқиб, "ФарДУ" 2025 йилги мавсум уй учрашувларини Истиқлол стадионида қабул қилиш бўйича уч томонлама келишув имзолади.

Маълумот учун, Суперлига футбол клублари 25 декабрь санасига қадар стадион масаласини ҳал қилиши лозим. "ФарДУ" эса Суперлига жамоаси бўлмагани ҳолда биринчилардан бўлиб стадион масаласидаги келишувни Лигага тақдим этди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика