"ФарДУ" 15 февралдан Тошкент шаҳрида йиғинга киришади, дастлабки рақиблар маълум

Alisher
9 фев 2025
Аввал хабар берганимиздек, Сергей Лебедев бошқарувидаги Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби Про-лига янги мавсумига тайёргарлик доирасида 15 февралдан 27 февралгача Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказади.

 Мазкур йиғин доирасида қуйидаги ўртоқлик учрашувлари режалаштирилган:


16-февраль, якшанба.

"ФарДУ" - "Шўртан"


18-февраль, сешанба.

"Олимпик МобиУЗ" - "ФарДУ"


20-февраль, пайшанба.

"Пахтакор" U21 - "ФарДУ"


22-февраль, шанба.

"ФарДУ" - "ОШМУ Алдаер" (Қирғиз Республикаси).


Йиғин доирасида ташкил этиладиган галдаги учрашувлар ҳақида навбатдаги хабарларимизда маълумот берамиз.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia