Фаолиятини якунлаган Максвелл ПСЖ тизимида қолмоқчи

Aslanov Jasurbek
18 июн 2017
Сўнгги мавсумда фаолиятини якунлаган ҳимоячи Максвелл 2012 йилдан бери ўзи тўп тепиб келадиган ПСЖ тизимида қолмоқчи.

"ПСЖга ҳаммаси учун миннатдорлик билдираман. Парижда қолишга умид қиляпман. Гап шундаки, мен тизимда қолишни истайман - бу фаолиятимда ўсиш бўлиши учун ёрдам беради" - дейди 35 ёшли бразилиялик.

Максвелл ПСЖ сафида 200дан ортиқ учрашувда майдонга тушиб, 15 та соврин қўлга киритди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L'Equipe