"Фанат Суперлига". "Қўқон-1912" – "Насаф" 4:0

Narzulla Saydullayev
6 апр 2020
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.  

Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади.  Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади.  

Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.


"Фанат Суперлига".  "Қўқон-1912" – "Насаф"

"Ўйин" соат 17:45да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади. 

Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади. Тўғри жавоб бериб қайсидир жамоага очко келтирган ник соҳиблари ўша турда бошқа жамоа мухлиси бўла олишмайди!       

1-савол: 1996 йилги Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси нечта гол урган?  Жавоб: 3та  (Темурбек Валиев  "Қўқон" мухлиси биринчи бўлди)

2-савол: 2000 йилги Осиё Кубоги ғолиби қайси жамоа бўлган? Жавоб: Япония (Маснур Самандаров  "Қўқон" мухлиси биринчи бўлди)

3-савол: 2004 йилги Осиё Кубоги финали қайси шаҳарда бўлиб ўтган? Жавоб: Пекин (Kokand football city  "Қўқон" мухлиси биринчи бўлди)

4-савол: 2007 йилги Осиё Кубоги финалини қайси ҳакам бошқарган? Жавоб: Марк Шилд (Маснур Самандаров  "Қўқон" мухлиси биринчи бўлди)

Ўйин тугади. "Қўқон-1912" – "Насаф" 4:0


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia