"Фанат Суперлига". "Қўқон-1912" – "Машъал" 4:0

Narzulla Saydullayev
1 апр 2020
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.  

Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади.  Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади.  

Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.


"Фанат Суперлига". "Қўқон-1912" – "Машъал"

"Ўйин" соат 17:15да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади. 

Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади. Тўғри жавоб бериб қайсидир жамоага очко келтирган ник соҳиблари ўша турда бошқа жамоа мухлиси бўла олишмайди!      

1-савол:  2017 йил олий лигада энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам ким? Жавоб: Владислав Цейтлин (Пирло  "Қўқон-1912" мухлиси биринчи бўлди)

2-савол: Туре Андре Фло қайси терма жамоада тўп тепган? Жавоб: Норвегия (........     "Қўқон-1912" мухлиси биринчи бўлди)

3-савол: 1998 йил Нигерия терма жамоаси бош мураббийи ким бўлган? Жавоб: Бора Милутинович (Arslan 23 "Қўқон-1912" мухлиси биринчи бўлди)

4-савол: Тарибо Уэст қайси терма жамоада ўйнаган? Жавоб: Нигерия (........  "Қўқон-1912" мухлиси биринчи бўлди)

Ўйин тугади. "Қўқон-1912" – "Машъал" 4:0


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia