Фаластин бош мураббийи Ўзбекистонга мағлуб бўлиш сабабини айтди

Narzulla Saydullayev
19 ноя 2019
ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Фаластин учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Нуриддин Оул Али иштирок этди.

"Биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақиб жамоавий ўйин эвазига ғолиб бўлди. Бизда кўплаб футболчилар жароҳат олишган ва уларнинг ўрнида ҳаракат қилган ўйинчилар ўз даражаларида ўйнай олишмади", - деди бош мураббий.

- Фаластин терма жамоаси бугун ўз даражасидан паст ўйнадими ёки Ўзбекистон биринчи турдаги ўйинга қараганда ўсишга эришганми?
- 1-турда ўйнаган баъзи етакчилар ўйнай олишмади. Ўшаларнинг ўрни билинди.

- Сўнгги 10 дақиқада Фаластин ҳужумкорликни оширди. Бу тактика эдими ёки Ўзбекистон пассив ўйнади деб ўйлайсизми?
- Охирги 10 дақиқада мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинда эди ва табиийки ҳужумга ўтишимиз керак эди. Бундан ташқари ярим ҳимоячи ўрнига ҳужумчини туширдик. Бундан ташқари Ўзбекистон ҳам ўйин темпини туширишга уринди.

- Ўзбекистон ва Саудия Арабистони билан ўйнадинглар. Бу жамоалар ўртасидаги фарқни айта оласизми?
- Иккиси ҳам турли услубдаги жамоалар. Ўзбекистон асосан қанотлардан ўйнайди ва ҳужумчига тўп етказиб берилади. Саудия Арабистони эса марказдан ўйнайди ва қисқа пасларга асосланган.

- Жамоа бугун мағлуб бўлиб кейинги босқчига чиқиш имкониятини деярли йўқотди. Бу футболчиларга руҳий томонлама таъсир қилмайдими?
- Муваффақиятнинг асосий сабаби қаттиқ меҳнат. Кейинги ўйинларда бунга амал қиламиз.


TAS-IX Эмас




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Ўхшаш янгиликлар