ФАКТЛАР: "Сўғдиёна"да ғалабасиз серия давом этади. Яйпан осмонида 7та ўйиндан сўнг "қора" булутлар тарқалди
26 окт 2023 20:55
Янгиликлар
ФАКТЛАР: "Сўғдиёна"да ғалабасиз серия давом этади. Яйпан осмонида 7та ўйиндан сўнг "қора" булутлар тарқалди
Яйпандаги оқшомда "Турон" - "Сўғдиёна" тўқнаш келди. Про лига эшиги олдида турган жамоа ниҳоят ғалаба қозонган бўлса, "Сўғдиёна" муваффақиятсизлик гирдобидан чиқиб кета олаётгани йўқ. Қуйида шу ва бошқа муҳим фактларга тўхталиб ўтамиз.
Турон Хуршидбек Мухторов - 58' Суперлига. 23-тур 26/10/2023, 18:15
Сўғдиёна
— "Турон"нинг 7 ўйинлик ғалабасиз серияси якунига етди. Жамоа сўнгги маротаба 5 август куни Суперлига доирасида Яйпанда "Насаф"ни мағлубиятга учратган эди.
"Турон" - "Насаф" 1:0
5 август 2023 йил. Яйпан, "Ўзбекистон" стадиони. 20:00
Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Никита Мустафин.
Назоратчи: Тимур Галеев.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
Гол: 1:0 — 22, Ҳумоюн Муртозаев (Абдулазизхон Абдурашидов)
"Сурхон" - "Турон" 1:0
"Турон" - "Бунёдкор" 1:2
"Олимпик" - "Турон" 2:0
"Турон" - "Насаф" 1:2 (Ўзбекистон кубоги)
"Навбаҳор" - "Турон" 5:0
"Турон" - "Металлург" 1:1
"Пахтакор" - "Турон" 3:0

— "Сўғдиёна"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 6та ўйинга етди. Иван Бошкович шогирдлари 26 август куни "Навбаҳор"ни мағлуб этгандан сўнг ҳали 3 очко қўлга кирита олгани йўқ.
"Металлург" - "Сўғдиёна" 3:1
"Сўғдиёна" - "Пахтакор" 1:1
"Қизилқум" - "Сўғдиёна" 4:2
ОКМК - "Сўғдиёна" 3:2
"Сўғдиёна" - "Андижон" 1:2
"Турон" - "Сўғдиёна" 1:0
— "Сўғдиёна" меҳмонда 6та ўйиндан буён рақибини таслим қила олмаяпти. Жамоа сўнгги бор 30 июль куни Тошкентда "Бунёдкор" устидан зафар қучганди.
— Хуршид Мухторов бу мавсум "Турон" либосида 3 голини урди. Бу ўйинларда унинг жамоаси 4 очко ишлади.

— Тарих такрорланди. "Сўғдиёна" меҳмонда "Турон"га гол уришни уддасидан чиқа олмаяпти. 2021 йил илк бор Яйпанга келган жиззахликлар ортга 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтганди.
2021 йил. Суперлига 15-тур
"Турон" - "Сўғдиёна" 1:0
Гол: Фозил Мусаев 24
Маълумот учун, "Сўғдиёна" навбатдаги учрашувини 4 ноябрь куни ўз майдонида "Бухоро"га, "Турон" эса 1 ноябрь куни меҳмонда ОКМКга қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар