Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди

Khoja
13 сен 2025
Иван Бошкович шогирдлари охирги учрашувларни кўтаринки кайфиятда ўтказмоқда.

Жамоа дастлаб Ўзбекистон Кубогида "Навбаҳор"га 4 та гол уриб мусобақадан чиқариб юборган бўлса, Суперлига доирасида ОКМК дарвозабонини ҳам шунча тўп билан сийлади. "Сўғдиёна" охирги мартта 2011 йил рақиби дарвозасига 3 тадан кўп тўп киритган эди.

Бу ғалабадан сўнг жиззахликлар ҳисобидаги очколари сонини 24тага етказиб олди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia