ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади

Iskandarov Abdulaziz
30 апр 2024
Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган U-23 Осиё кубогининг ҳал қилувчи баҳслари қизғин палласига кирди.

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ Париж Олимпиадаси йўлида Индонезияни таслим қилди (2:0). Учрашув статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, рақиб вакилларимиз дарвозасига бирорта аниқ зарба йўллагани йўқ. Ўзбекистон бу борада рақибидан устун келди, 4 та аниқ зарба, 2 та гол. Тўп назоратида ҳам йигитларимизга тенг келадиган топилмади, 38.4 - 61.6 



Маълумот учун, "оқ бўрилар" навбатдаги ўйинини 3 май куни финалда Японияга қарши ўтказади.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia