Фабрицио Романо: "Манчестер Юнайтед" иккинчи трансферни амалга оширишга яқин
06 сен 2020 18:11
Янгиликлар
Фабрицио Романо: "Манчестер Юнайтед" иккинчи трансферни амалга оширишга яқин
"Реал" ҳимоячиси Серхио Регилон "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин турибди.
Журналист Фабрицио Романо твиттерида берган маълумотига кўра, томонлар музокараларни сўнгги босқичида. Яқин кунлар ичида 23 ёшли чап қанот ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши кутилмоқда.
Футболчининг трансфер суммаси 25-30 млн евро атрофида бўлиши кутилмоқда. Футболчининг ўзи ҳам Англия Премьер-Лигасида ўйнашга қарши эмаслиги айтилмоқда.
Регилон ўтган мавсумда ижара асосида "Севилья" таркибида 31 ўйинда 2 гол ва 4 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар