Фабрегас "Рома" таклифини рад этди

Sherzod Nurmatov
26 май 2025
"Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас "Рома"да Клаудио Раньерининг ўрнини эгаллашдан бош тортди.

"Рома" Фабрегас билан алоқага чиқди, аммо "Арсенал", "Челси" ва "Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси "Комо"да қолмоқчи. 

Испаниялик мутахассисга Эрик тен Ҳагни олиб келган "Байер" ҳам қизиқиб қолганди. Хабарларга кўра, Фабрегас ёзги трансфер ойнасида ҳеч қандай клублар билан музокара ўтказмоқчи эмас.

Натижада "Рома" аллақачон эътиборини бошқа нишонга қаратиб улгурган ва Жан Пьеро Гасперинига эътибор қаратмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia