Италиялик таниқли мураббий Фабио Капелло МЮ устози Жозе Моуриньонинг ёзги трансферлар вақтида амалга ошира олмаган харидлари ҳақида гапирди.
“Биз Моуриньо билан ёзда мураббийларнинг форуми вақтида кўришгандик. У икки ҳимоячи сотиб олишни хоҳлаганди. Бири Милан Шкриньяр (“Интер”), иккинчиси эса Калиду Кулибали (“Наполи”)”,—дейди Капелло.