F16 қирувчи самолётлари Қатарга учаётган Польша терма жамоасини мамлакат жанубий чегарасигача кузатиб боришди

Sherzod Nurmatov
18 ноя 2022
Польша терма жамоаси ЖЧ-2022 учун Қатарга F16 қирувчи самолётлари ҳамроҳлигида учиб кетди.

Бу ҳақда Польша термаси Twitter'ида шандай ёзди: 

"F16 қирувчилари бизни Польшанинг жанубий чегарасигача кузатиб боришди! Биз учувчиларга миннатдорчилик билдирамиз ва олқишлаймиз

Қачонки сиз нафақат қирувчи, балки Польша терма жамоаси мухлиси бўлсангиз", – дейилади терма матбуот хизмати хабарида.



Шунингдек, суратларда учувчилардан бири ойнага "Łączy nas piłka" ("футбол бизни бирлаштиради" – таҳр.) ёзувини жойлаштирганини кўриш мумкин.

Сешанба куни Украина чегарасидан 8 км узоқликда Польшада иккита ракетанинг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлгани маълум бўлди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Laczy Nas Pilka