Эйжи Кавашима фаолиятини НЕК сафида давом эттиради

Aslanov Jasurbek
26 июл 2016
Япониялик дарвозабон Эйжи Кавашима Шотландиянинг "Данди Юнайтед" клубини тарк этиб, Голландиянинг НЕК жамоасига ўтади.

Кавашима 2015 йилда "Данди"га қўшилган эди, аммо у Шотландия жамоасида яхши таассурот қолдира олмади. Клуб мамлакат чемпионатида сўнгги ўринни эгаллаб, иккинчи даражали лигага тушиб кетганидан сўнг, шартнома бекор қилинди.

Маълумотларга кўра, Кавашима янги мавсумда НЕК шарафини ҳимоя қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Channel Asia