

Андалусия клуби финалдаги ғалабаси учун 6,5 млн. евро олди. Бундан ташқари, Унаи Эмери жамоаси УЕФА Суперкубогида иштирок этади. Бу баҳсдаги иштирок учун клуб яна 3 млн. евро ишлаб олади. Аммо испан жамоаси энг катта маблағни келаси мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиши учун қўлга киритади. Хатто жамоа барча олти баҳсда ҳам мағлуб бўлса, уларга 12 млн. евро тўланади.



