Европа лигаси. Кокорин тўпурарлар баҳсида 2-поғонага кўтарилди

“Зенит” ҳужумчиси Александр Кокорин Европа лигаси доирасида “Селтик”ка қарши баҳсда жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди.

Бу 26 ёшли футболчини Европа Лигаси баҳсларида киритган тўққизинчи голи бўлди.

Мусобақа тўпурарлари пойгасида Кокорин 8 тадан гол урган Андре Силва (“Милан”), Ричмонд Боачи (“Црвена Звезда”)ни ортда қолдириб, иккинчи поғонада бормода.

Мусобақа тўпурарлари пойгасида “Атлетик” ҳужумчиси Ариц Адурис 10 та гол билан пешқадамлик қилмоқда.


Манба: sports.ru