Европа Лигаси. Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳужумчиси Леон Бэйли Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Бэйли "Славия" дарвозасига 2 гол уриб, жамоасининг 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишига ёрдам берган эди.

Даъвогарлар рўйхатида яна бир қатор футболчилар бор эди:

Максимилиан Байер ("Хоффенхайм") — "Гент"га қарши ўйинда 2 та гол ва 1 та голли узатма;

Али Соу (ЦСКА София) — "Рома"га қарши ўйинда 2 та гол;

Жовани Ло Чельсо ("Тоттенхэм") — "Антверпен"га қарши баҳсда 1 та гол.


Манба: uefa.com