

УЕФА ижро қўмитаси Афинадаги "ОРАР Арена" стадиони ЕКЛнинг 2024 йилда бўладиган финалини қабул қилишини очиқлади. Шунингдек, 2025 йилги финал Вроцлавдаги "Городской" стадионида ўтказилади.
Ушбу мусобақанинг сўнгги ғолиби "Вест Хэм" бўлганди. Лондонликлар финалда "Фиорентина"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.



