Эвра Дуглас Костага: "Ювентус" рамзи - зебра, лама эмас"

Aslanov Jasurbek
18 сен 2018
"Ювентус" собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра "Инстаграм"да Дуглас Коста "Сассуоло"га қарши баҳсдаги (2:1) ҳаракати учун узр сўраган постига изоҳ қолдирди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Коста рақибга зарба бергани ва тупургани учун четлатилди.

"Ювентус" рамзи зебра эканлигини биласанми? Лама эмас...(тупуриши билан машҳур ҳайвон). Сен ўз ҳаракатинг учун кечирим сўрадинг, аммо одамлар у сенга нима деганини ҳеч қачон билишмайди" - дейди Эвра. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia