Эвра: “Агар у Жирудиньо бўлганида, уни ҳамма яхши кўрган бўларди”
07 дек 2020 22:00
Янгиликлар
Эвра: “Агар у Жирудиньо бўлганида, уни ҳамма яхши кўрган бўларди”
МЮ собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра “Челси” форварди Оливье Жиру ҳақида фикр билдирди.
“Жирунинг ягона муаммоаси бу унинг фамилиясидир. Агар у Жирудиньо бўлганида, уни ҳамма яхши кўрган бўларди. Фикримча, у “Челси”нинг айни вақтдаги энг маҳоратли ҳужумчиси. Унга нисбатан эътирозлар бўлаётганига тушунмаяпман, ҳатто Франция термасида ўйнаётганида ҳам шундай. “Арсенал”да ҳам у доимий танқидларга дуч келарди.
Оливье доимо қийинчиликларни қабул қилади ва унинг бу ҳаракати менга ёқади. Агар мураббий бўлганимда ва Жиру жамоамда бўлганида, у юз фоиз ўйнаган бўларди. Ҳар мавсум унинг трансфери тўғрисида миш-мишлар тарқалади, аммо ҳозирда у “Челси”нинг энг яхши форварди ҳисобланади”, дейди Эвра.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар