"Эвертон"нинг эгалари ўзгармоқда
15 сен 2023 21:50
Янгиликлар
"Эвертон"нинг эгалари ўзгармоқда
Американинг 777 Partners инвестицион компанияси "Эвертон" эгаси Фарҳод Мошири билан клубнинг 94,1 фоиз улушини сотиб олиш борасида келишувга эришди.
Қайд этилишича, клубнинг сотилиш ишлари 2023 йил охиригача якунланади. Норасмий маълумотларга қараганда, клубнинг нархи 600 млн фунтга тенг бўлган.
777 Partners шу орқали АПЛнинг 10-америкалик эгаларига айланади. Ушбу компания "Женоа", "Стандард" ва "Васко да Гама" каби клублар эгалигида ҳам ўз улушини қўлга киритган.
Фикрлар