"Эвертон" "Вильярреал" ҳужумчиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
31 авг 2022
"Вильярреал" ҳужумчиси Самуэль Чуквуэзе фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

"Эвертон" 23 ёшли нигериялик билан шартнома имзолашга қизиқмоқда. Клублар ўртасида музокаралар ўтказилмоқда.

Чуквуэзенинг амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt ўйинчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 38та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 3та ассист қайд этди. У жорий мавсум 5та ўйинда 1та гол ва 2та ассистга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: Relevo