«Эвертон» Сигурдссон учун 25 млн фунт беришга тайёр

Narzulla Saydullayev
23 июл 2016, 10:31
«Эвертон» «Суонси» ярим ҳимоячиси Гильфи Сигурдссон учун 25 миллион фунт таклиф қилмоқда.

«Лестер»нинг собиқ селекционери Стив Уолш «Эвертон»да иш бошлагач 26 ёшли Сигурдссонга эътибор қаратилди.

Уолш ушбу футболчини олдинги клубида ҳам сотиб олишга уринди. «Эвертон» янги устози Роналд Куман ҳам «Саутгемптон»да ишлаб юрганидаёқ исландиялик футболчига қизиқиб қолганди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk