"Эвертон" "Наполи" футболчиси билан музокара бошлади

Alisher
17 июн 2020, 12:05
"Наполи" ярим ҳимоячиси Аллан клубини ўзгартиришга яқин.

"Эвертон" 29 ёшли хавбекнинг эҳтимолий трансфери борасида музокараларни бошлади. Қайд этиш керакки, "Наполи" бразилиялик футболчи учун 35 миллион фунт тўлашга тайёр.

Аллан жорий мавсум "Наполи" сафида 25та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Наполи"га 2015 йилда "Удинезе"дан ўтган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Express